ҲАМАС Исроил билан музокараларни музлатиб қўйди

Олам

image
Миср ва Қатар Ғазода 20 кунлик сулҳни таклиф қилмоқда north_east

Миср ва Қатар Ғазода 20 кунлик сулҳни таклиф қилмоқда

ҲАМАС ҳаракати Байрут чеккасида гуруҳ раҳбарияти аъзоси Солиҳ ал-Арурийнинг ўлдирилиши ортидан Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича Исроил билан музокаралар тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Al Arabiya” телеканали хабар берди.

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония қотилликни “террорчилик ҳаракати” деб таърифлаб, уни Ливан суверенитетини бузиш ва Исроилнинг фаластинликларга нисбатан душманлигини кучайтириш деб атаган.

Фаластин ҳаракати Исроилнинг дрон ҳужуми оқибатида ал-Арурий ҳалок бўлганини расман тасдиқлаган. Ал-Арурий билан бирга ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти “Иззаддин ал-Қассам” бригадасининг икки қўмондони ўлдирилган.

Маълумот учун, Ал-Арурий ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти асосчиларидан бири деб аталади. 2017 йилда Ал-Арурий ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари этиб сайланган ва яқин вақтгача ҳаракатда “иккинчи рақамли шахс” ҳисобланган. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху 7 октябрь куни ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги можаро авж олишидан олдин ҳам уни ўлдириш билан таҳдид қилган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 январь куни Ливаннинг Байрут шаҳри жанубида содир бўлган портлаш оқибатида ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбарининг ўринбосари Солиҳ ал-Арурий ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Байрут ҲАМАС Солиҳ ал-Арурий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг