Миср ва Қатар Ғазода 20 кунлик сулҳни таклиф қилмоқда
Олам
−
30 Декабрь 2023
3088Миср ва Қатар Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш ҳамда ҲАМАС ва Исроил ўртасида 20 кунлик сулҳ тузиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда “Al Hadath” телеканали хабар берди.
Айтилишича, воситачилар томонидан ишлаб чиқилган таклифлар орасида Исроил қамоқхоналарида сақланаётган маълум миқдордаги фаластинликлар эвазига Ғазода гаровда қолган тинч аҳолини озод қилиш, шунингдек, 20 кунлик сулҳ мавжуд.
Телеканал манбаларининг таъкидлашича, Ғазо секторидаги ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар Миср-Қатар ташаббусини кўриб чиқмоқда.
Яқин вақтгача ҲАМАС етакчилари ҳаракат позициясини маълум қилган. Бу эса Исроил кучлари Ғазодаги жангларни тўлиқ тўхтатмагунча, гаровга олинганларни алмашиш бўйича ҳар қандай музокараларни рад этиш билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҲАМАС Исроилнинг гаровга олинганларни озод қилиш эвазига бир ҳафталик сулҳ ҳақидаги таклифини рад этганди. Миср ҳукумати Исроил ва ҲАМАСга Ғазо сектори устидаги можарони ҳал қилиш бўйича уч босқичдан иборат режани таклиф қилди. Исроил томони Миср таклиф қилган режанинг биринчи босқичини амалга ошириш имкониятини истисно этмаслигини билдирди.
LiveБарчаси