ҲАМАС гаровдаги аёллар ва болаларни озод қилиш бўйича музокара бошлашга тайёр – WSJ
World
−
24 January 2024 4435 1 minute
ҲАМАС Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича янги келишувни муҳокама қилишни бошлашга тайёр. Бу ҳақда Миср расмийларига таяниб “The Wall Street Journal” хабар берди.
Уларга кўра, ҲАМАС жанговар ҳаракатлардаги сезиларли пауза эвазига гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилиши мумкин.
WSJ’нинг ёзишича, бу ташаббус ҲАМАС позициясидаги сезиларли ўзгаришларни билдиради.
“Ҳаракат бир неча ҳафта давомида гаровга олинганларни фақат анклавдаги можарога барҳам берадиган кенг қамровли келишувдан сўнг озод қилишини таъкидлаб келаётганди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАСнинг Ғазо секторида жангларни тўхтатиш эвазига гаровга олинганларни қайтариш ҳақидаги таклифига рози бўлмаганди. Шундан сўнг Исроил ҲАМАСга Ғазо секторида гаровга олинган барча одамларни озод қилиш эвазига икки ойлик сулҳ таклиф қилди. “Associated Press”нинг мисрлик юқори мартабали амалдорга таяниб, ёзишича, ҲАМАС ҳам Исроилнинг таклифини рад этган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August