Ҳакамни ҳақорат қилган боксчи Олимпия ўйинларидан “учирилди”

Спорт

image

Кеча, 1 август куни Олимпия ўйинларининг бокс бўйича супероғир вазн тоифасида чорак финал жанглари ўтказилган эди. Британиялик Фрейзер Кларк ва франциялик Мурод Алиев ўртасида ўтказилган баҳсда рақибига атайин бош билан зарба бергани ва ҳакамни ҳақорат қилгани сабабли Алиев мусобақадан четлатилган эди.  Натижада Кларкка ғалаба тақдим этилганди.

Шундан сўнг, қарордан норози бўлган франциялик боксчи аввалига 40-45 дақиқа давомида рингни тарк этмай ўтирган ва кейинчалик кийиниш хонасидан қайтиб, яна норози эканини билдириш учун ўтиришда давом этганди. 

Олимпиада ташкилотчиларининг расмий баёнотида келтирилишича, Мурод Алиев спортчиларга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун Олимпия ўйинларидан дисквалификация қилинди. Унинг барча натижалари нолга тенглаштирилди ҳамда вазн тоифасидан четлатилди. У қўшимчасига камерага ҳам зарба беришга улгурган. Бу ҳаракатлар эса шундай ҳолатда ташлаб қўйилмаслиги керак.

Аҳамиятли томони шундаки, ушбу баҳсда ғолиб, деб топилган Фрейзер Кларк ярим финалда Баҳодир Жалоловга қарши рингга кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Бокс Токио-2020 Дисквалификация Фрейзер Кларк Мурод Алиев

Баҳолаганлар

406

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг