Ҳақиқий аномал иссиқ: Қувайтда машина ва светофорлар қуёшда эрияпти (видео)

Олам 29446
image

Арабистон яриморолидаги мамлакатларда об-ҳавонинг аномал исиши кузатилмоқда. Қувайтда бутун ҳафта давомида ҳаво ҳарорати +50 даражани ташкил этди. 6 июль куни ҳарорат +73 даражага етган.  Кўчаларда салқинликларни топиб бўлмайди. Бу ҳақда “Кhaleej Times” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, юқори ҳарорат туфайли баъзи йирик шаҳарларда электр таъминоти узилиб қолган. Шунингдек, расмийлар маҳаллий аҳолини эски кондиционерларни алмаштиришга чақирган, чунки улар электр таъминотидаги ортиқча муаммоларга сабаб бўляпти.

Бундан ташқари, Қувайт аҳолиси қуёшда эриётган машиналар ва бошқа объектларни видеога олган. Ушбу ғайритабиий лавҳалар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Маълумотларга кўра, аномал иссиқлик мамлакатда июнь ойининг бошида бошланган эди. Метеорологларнинг хабар беришича, ғайритабиий ҳарорат сентябрь ойининг бошларида тугаши кутилмоқда.

Дурдона Пирназарова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1077
Рейтинг: 3.1
t
×