Жорий йилнинг 21-23 январь кунларида Ўзбекистон ҳудудига ғарбий Қозоғистон орқали Россия (Москва вилояти) Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
22 январда республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.