Ҳафта бошида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутяпти?
Бу қизиқ
−
14 Декабрь
9483Ўзгидромет 16-18 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 декабрда кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даража совуққача; кундузи 0-5 даража совуқ, 17 декабрда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ; 18 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 декабрда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 17 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ; 18 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 декабрда кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даража совуққача, кундузи 0-5 даража совуқ; 17 декабрда кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даража совуққача , кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ; 18 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. 17-18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16 декабрда кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даража совуққача, кундузи 0-5 даража совуқ; 17 декабрда кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 18 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, баъзи жойларда 10 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ; 17 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, баъзи жойларда 10 даража совуққача, кундузи 2-7 даража илиқ, 18 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. 17-18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16-17 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ; 18 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 17-18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 16-17 декабрда йўлларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16 декабрда кечаси 15-20 даража совуқ бўлади, кундузи 8-13 даража совуқ; 17 декабрда кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ, 18 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь