Ҳафта бошида қаерларда ёмғир ёғиши айтилди

Жамият

image

Ўзгидромет 24 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучaйиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан. 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлад. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан. 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғ ҳудудларида қорга айланиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан. 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир Ҳафта боши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг