Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 3-5 март кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-4 мартда 3-8 даража совуқ, 5 мартда 0-5 даража совуқ, кундузи 3 мартда 2-7 даража илиқ, 4-5 мартда 7-12 даража илиққача кўтарилади.

Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 3 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 4-5 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-4 мартда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 5 мартда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3 мартда 2-7 даража илиқ, 4-5 мартда 8-13 даража илиққача кўтарилади. Навоий вилоятининг шимолида кечаси 3-4 мартда 3-8 даража совуқ, 5 мартда 0-5 даража совуқ, кундузи 3 мартда 2-7 даража илиқ, 4-5 мартда 7-12 даража илиққача кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 3 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 4-5 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3 мартда 0-5 даража илиқ, 4-5 мартда 7-12 даража илиққача кўтарилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 3 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 4-5 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3 мартда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 4-5 мартда 8-13 даража илиққача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 3 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 4-5 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3 мартда 0-5 даража илиқ, 4-5 мартда 8-13 даража илиққача кўтарилади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 3 мартда баъзи жойларда қор ёғади. 4-5 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-4 мартда 7-12 даража совуқ, 5 мартда 3-8 даража совуқ, кундузи 3 мартда 2-7 даража совуқ, 4-5 мартда 2-7 даража илиққача кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг