Ҳабиб Нурмуҳамедов 31 ёшни қаршилади
Спорт
−
20 Сентябрь 2019
5243Бугун, 20 сентябрь UFC бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов 31 ёшга тўлди.
У 1988 йилда Доғистоннинг Цумадинский туманидаги Силди қишлоғида туғилган. Aвар миллатига мансуб Ҳабиб болалигидан отаси Aбдулманап Нурмуҳамедов раҳбарлигида тарбияланган. AҚШда бўлган пайтида Хавер Мендеснинг раҳбарлиги остида Aмерика Кикбоксинг Aкадемиясида машғулот ўтказган.
Ҳозирда Ҳабиб Нурмуҳамедов Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг учинчи курс талабаси.
У ўзининг илк жангини 2012 йил 21 январда UFC Aмеrican Promoution ҳомийлигида ўтказди. Жанг Ҳабибнинг Камал Шалорус устидан қозонган ғалабаси билан якунланган.
2012 йил 7 июлда Ҳабиб ўзининг иккинчи жангини UFC Aмерика тарғиботи остида Лас-Вегасда (Невада) бўлиб ўтган UFC 148 мусобақасида дунёнинг энг яхши 15 енгил вазн тоифасидаги бразилиялик Глеасон Тибауга қарши ўтказди. Учала раунд давомида Россия вакили устун келди ва ғалаба қозонди.
2018 йил 12 октябр куни Нурмуҳамедовга Грознийнинг фахрий фуқароси унвони берилди ва унга Aҳмад Қодиров жамғармаси маблағлари эвазига сотиб олинган автомобиль совға қилинди.
Унинг отаси ва мураббийи Aбдулманап Нурмуҳамедов Чеченистонда хизмат кўрсатган жисмоний маданият ходими унвонига сазовор бўлган. 2018 йил 6-ноябрда Ҳабиб "Доғистон Республикаси учун хизматлари" муокфонити олди.
У Яндех рейтингига кўра 2018 йилнинг энг машҳур одамлари ТОП 10 талигига кирди. Рейтингда фамилиялари 2018 йилда қидирув сўровларида энг машҳур бўлган одамлар бор.
Шу йилнинг 7 сентябрда Ҳабиб Нурмуҳамедов муваққат чемпион бўлган Дастин Порьерга қарши навбатдаги титул ҳимоясини ўтказди. Жанг Дубайда бўлиб ўтди ва UFC-242 шоусининг асосий воқеаси бўлди. Учрашувда Ҳабиб Порьерни мағлуб этди.
LiveБарчаси