Ҳабиб ўзининг “ўринбосари” ким бўлишини айтди
Спорт
−
27 Март 2021
19756Собиқ UFC жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедов ўзидан кейин промоушенда енгил вазн тоифасида ким энг яхшиси бўлиши ҳақида фикрини билдирди.
"Бу йил охирида ёки келаси йил бошида Ислом Махачев энг яхшиси бўлади. Эҳтимол, одамлар мени шунчаки тарғиб қиляпти, деб ўйлаши мумкин, аммо ундай эмас. Мен шунчаки бу йигитнинг қанчалик яхши эканини биламан", деган Ҳабиб "UFC Fight Pass" эфирида.
Аввалроқ, Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг амакиваччаси Абубакар Нурмуҳамедов собиқ чемпионнинг карьерасидан кейинги ҳаёти ҳақида гапириб берганди.
Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг кузида америкалик жангчи Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, Ҳабиб фаолиятини якунлашга қарор қилди.
UFC раҳбари Дана Уайт жангчини спортга қайтиши учун ҳаракат қилди, аммо 19 март куни у россияликнинг бутунлай "истеъфога чиққанини" эълон қилди.
32 ёшли Ҳабиб фаолияти давомида 29 маротаба октагонга кўтарилиб, бирор марта мағлубиятга учрамаган: 29 жанг, 29 ғалаба.
LiveБарчаси