Ҳабибнинг амакиваччаси унинг спортдан кейинги ҳаёти ҳақида гапирди 

Спорт

image
0:00
0:00
download

Россиялик собиқ UFC жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг амакиваччаси Абубакар Нурмуҳамедов собиқ чемпионнинг карьерасидан кейинги ҳаёти ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда "Чемпионат.com" хабар берган.  

"Масалан, у менга олдин овқатланиш борасида тартиби йўқлигини айтарди. Энди у ўзига кофе сотиб олиб, Сан-Франциско бўйлаб айланиб юриши мумкин. Биз Сан-Францискога учганимизда у жуда хурсанд эди, чунки унинг ҳеч қандай машғулотлари йўқ эди", деган Абубакар. 

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг кузида америкалик жангчи Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, Ҳабиб фаолиятини якунлашга қарор қилди. 

UFC раҳбари Дана Уайт жангчини спортга қайтиши учун ҳаракат қилди, аммо 19 март куни у россияликнинг бутунлай "истеъфога чиққанини" эълон қилди. 

32 ёшли Ҳабиб фаолияти давомида 29 маротаба октагонга кўтарилиб, бирор марта мағлубиятга учрамаган: 29 жанг, 29 ғалаба.


Мақола муаллифи

Теглар

Абубакар Ҳабиб

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг