Ҳабиб Нурмуҳамедов ўзбек спортчиларидан кимларни кузатишини айтди
Спорт
−
01 Декабрь 2020
35607Аввал хабар берилганидек, UFC бўйича енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов бугун, 1 декабрь кун Тошкентга етиб келди. Миллий олимпия қўмитасида спортчи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Спортчи ўзбекистонлик журналистлар ва спортчиларнинг бир қатор саволларига жавоб берди. QALAMPIR.UZ мухбири Умиджон Нозимжоновнинг Ўзбекистонда қайси спортчиларни кузатиб бораётгани ҳақидаги саволига Ҳабиб Нурмуҳамедов қуйидагича жавоб қайтарди.
“Сўнгги Олимпиадада Ўзбекистон яхши натижаларга эришди. Сизларда спортда катта ютуқларга эришаётган спортчиларингиз бор, жумладан Муроджон Аҳмадалиев, Ҳасанбой Дўсматовни мисол қилишим мумкин.
Спортчиларингизга яхши шароитлар яратилмоқда. Бу улар учун энг муҳимидир. Навбатдаги мусобақаларда янада муваффақиятли иштирок этишингизни тилайман”, дейди спортчи.
Ҳабиб Нурмуҳамедовни ташкилот остонасида МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, вице-президент Сакен Полатов, Бош котиб Ойбек Қосимов кутиб олган. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон ММА ассоциацияси ва триатлон федерацияси раиси ўринбосари Отабек Умаров ҳам иштирок этди.
LiveБарчаси