Ҳабиб Нурмуҳамедов даври ўтган UFC жангчиларини айтди

Спорт 6701
image

Россиялик собиқ ММА жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедов Нейт Диас, Конар Макгрегор ва Тони Фергюсон ҳақида фикр билдириб, уларнинг даври ўтганлигини айтди. Бу ҳақда Ҳабибнинг сўзларига таяниб, “РБ Спорт” нашри хабар берди.

“Менинг энг яхши даврим 2015 йилдан 2020 йилгача бўлган вақт оралиғи эди. Ўша пайтларнинг исталган юлдузини оладиган бўлсак, уларнинг ҳеч бири аввалги жойида қолмади. Менинг вақтим ўтди. Уларники ҳам тугади, лекин улар курашда давом этмоқда. Диас ва Фергюсон аллақачон чемпионлик амбицияларисиз фақатгина пул учун октагонга чиқишмоқда. Улар бошқа ҳеч қачон чемпион бўлмаслигини ўзингиз ҳам яхши биласиз. Макгрегор ва Порье билан ҳам худди шундай. Вақт ўтди. Камару Усмон кейинроқ пайдо бўлди, лекин одам натижага эришган бўлса, ҳар бир кейинги мудофаа унга қийинроқ бўлади. Чунки йиллар ўтади ва ресурслар тугайди. Сиз узоқ вақт чўққида бўлолмайсиз”, деган Нурмуҳамедов.

Маълумот ўрнида, 2020 йил октябрь ойида 32 ёшли Нурмуҳамедов UFC 254 турнирида Жастин Гетжиини иккинчи раундда мағлуб этган эди. Жангдан сўнг россиялик жангчи фаолиятини якунлаганини эълон қилган. Ҳабиб ММА'даги фаолияти давомида 29 та жангда иштирок этиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жумладан UFC'даги 13 та жангда 13 та ғалабага эришган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 337
Рейтинг: 2.9
t
×