Ҳабиб Instagram’да Роналду ҳақида пост қолдирди

Спорт 11588
image

Амалдаги UFC чемпиони, россиялик жангчи Хабиб Нурмуҳамедов Туриннинг “Ювентус” клуби ва Португалия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналдунинг давом этаётган юқори савиядаги фаолиятига яна бир бор қойил қолди.

“15 йил юқори чўққида. Деярли имконсиз”, деб ёзди Нурмуҳамедов Instagram’да 35 ёшли португалиялик Италия чемпионатининг 13-тур учрашувида “Парма”га қарши ўйинда (4: 0) дублга эришганидан сўнг.

Роналду Италиянинг “Ювентус” жамоасида 2018 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Бунгача, у Испаниянинг “Реал”, Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ва Португалиянинг “Спортинг” жамоаларида ўйнаган. 35 ёшли португалиялик беш карра “Олтин тўп” соҳиби, беш карра Чемпионлар Лигаси ғолиби, уч карра Англия чемпиони ва икки карра Испания ҳамда Италия чемпионидир. Роналду УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа кубоги тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (132 та гол). Сўнгги 10 мавсумда у олти марта мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду MMA ва боксга футболдан кўпроқ қизиқишини айтганди.

 

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 452
Рейтинг: 3
Теглар
t
×