Ҳабиб билан жангдан катта сабоқ олганман – Порье
Спорт
−
11 Декабрь 2021
3632UFC енгил вазн тоифасининг биринчи рақамли жангчиси Дастин Порье 2019 йилнинг кузида Ҳабиб Нурмуҳамедов билан жангдаги хатоси ҳақида айтиб ўтди.
“Мен, айниқса, Ҳабиб билан жангда бўйнимни ушлаб олишига йўл қўймаслигим керак эди. Бу хатони икки марта такрорлаш мумкин эмас. Мен жангдан катта сабоқ олиб улгурдим. Ўшанда ўзимни жуда ёмон ҳолатда тутдим. Ноқулай вазиятда бўлганингизда дуэлда эмас, балки раундда мағлуб бўлган маъқул. Мен юқори IQ кўрсатиб, кейинги раундда ўзимга келиб олишим керак эди”, дейди Порье.
Эслатиб ўтамиз, Дастин Порье ва Чарльз Оливейра ўртасидаги чемпионлик жанги эртага 11 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 9:00 да старт олади.
Маълумот учун, UFCнинг енгилмас собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов енгил вазн тоифасидаги чемпионлик жангида Дастиннинг имкониятларини юқори баҳолаган эди. “Олмос” сўнгги марта Конор Макгрегорни, Оливейра эса Майкл Чендлерни техник нокаутга учратган.