Тўқаев Санкт-Петербургга етиб борди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Санкт-Петербургга етиб борди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

“Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга келди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, мазкур саммитда ЕОИИ мамлакатлари раҳбарлари интеграция жараёнларини янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари ва асосий йўналишларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Қозоғистон Президенти эртага, 26 декабрь куни МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида ҳам иштирок этади.

Маълумот учун, 25 декабрь куни Санкт-Петербургда Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилиши, 26 декабрда эса МДҲ норасмий саммити бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 декабрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Санкт-Петербургга етиб борганди. Бугун, 25 декабрда эса Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ЕОИИ ва МДҲ саммитларида қатнашиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Россия Қозоғистон МДҲ ЕОИИ Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг