Ҳиндистонда чақмоқ уришидан 24 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Гужарат штатида яшин уриши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 ноябрь куни кўп сонли чақмоқ уришлари содир бўлган. Оқибатда 71 та жонивор ҳалок бўлган ва 29 та уйга зарар етган. Шунингдек, 23 киши турли даражадаги тан жароҳати олган.

Биргина 26 ноябрь куни 4 киши вафот этган. Энг кўп ўлимлар Даход туманида кузатилган. Банасканта ва Бхаручда мос равишда 3 ва 2 киши ҳалок бўлган.

Штат ҳукумати маълумотларига кўра, момақалдироқ ва дўл билан бирга кучли ёмғир 27 ноябргача давом этган. Баъзи жойларда 24 соат ичида 144 мм гача ёмғир ёғган.

Ҳиндистон Метеорология департаментининг билдиришича, Араб денгизининг шимоли-шарқи ҳамда Саураштра ва Кутч минтақаларига туташ бўлган циклон айланиши штатга кучли ёмғир олиб келган. 

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, денгиз сатҳининг кўтарилиши туфайли ХХI асрнинг охирига келиб, ҳалокатли чақмоқлар сони 50 фоизга ошади.

Иқлимнинг исиши момақалдироқ каби экстремал об-ҳавога олиб келади. Калифорния университети томонидан 2015 йилда чоп этилган тадқиқотга кўра, ҳароратнинг ҳар 1C га ошиши ортидан чақмоқ уриши частотаси 12 фоизга ошади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ҳиндистон Гужарат Independent яшин уриши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг