Афғонистонда аёллар бозори очилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Афғонистон пойтахти Қобулда аёллар бозори очилди. Бу ҳақда “TOLONews” хабар берди.

Бозорнинг очилишидан мақсад сўнгги икки йил ичида ишсиз қолган 100 дан ортиқ тадбиркор аёлларни иш билан таъминлашдан иборат. Бозор асосчиси Ражмана Холиқийнинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятда Афғонистонда яшовчи аёллар учун қулайроқ шароит яратиш долзарблигича қолмоқда.

Оиласининг ягона боқувчиси бўлган бозор сотувчиси Оля Аҳмадёр ҳам тадбиркорлик билан шуғулланганига 18 йилдан ошгани ва дўконда ўз маҳсулотларини ишонч билан сотиши мумкинлигини айтган.

"Бундай бозор очилганидан хурсандмиз, чунки илгари маҳсулотимизни сотадиган жой йўқ эди”, деган у.

Маълумотларга кўра, бозорда ресторан, майсазор ва аёллар томонидан бошқариладиган 30 дан ортиқ дўкон бор. Ҳар куни аёллар бу ерга харид қилиш учун келиши мумкин. Бозор тахминан 20 гектар майдонни эгаллайди. Бозор қурилиши учун 50 миллион афғоний сарфланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги муваққат ҳукумат – “Толибон” аёлларга мамлакатнинг энг машҳур миллий боғларидан бири, марказий Бомиён вилоятидаги Банди-Амир боғига киришни тақиқлаганди.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон аёллар бозори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг