АҚШ Вьетнам ёки Афғонистондагидек шарманда бўлади – Захарова 

Олам

image

АҚШ расмийлари Украина Қуролли кучларининг охирги аскари ўлдирилгунича жанг қилиши ва ҳеч бўлмаса Америкадаги сайловларнинг овоз бериш босқичигача етиб олиш учун Киевнинг қўлига яна қурол беряпти. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова айтиб ўтди.

Захарова Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган Украина ва бошқа мамлакатларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини изоҳлаб:

“Оқ уйнинг энди, назорати остидаги Киев режимининг афсонавий ғалабасини эмас, балки Украина Қуролли кучлари ҳеч бўлмаганда ноябрь ойидаги овоз беришгача чидаб туришини истаётгани ажабланарли. Аслида, бу билан Зеленский ва унинг атрофидагиларнинг изтироблари узаймоқда. Киев режими оддий украиналикларни мажбуран қирғинга ташламоқда”, деган Захарова журналистларга.

Унинг фикрича, АҚШнинг гибрид урушга янада кўпроқ кириб бориши Вьетнам ёки Афғонистондагига ўхшаш шармандали мағлубият билан тугайди.

"Вашингтоннинг Россияга қарши гибрид урушга янада чуқурроқ шўнғиши Вьетнам ёки Афғонистондаги уруш сингари шармандали фиаскога айланади", деган у.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг