Тожик-афғон чегарасидаги отишмада аскар ҳалок бўлди

Олам

image

Тожикистоннинг Афғонистон билан чегара ҳудудида наркотик савдогарлари билан отишма содир бўлиб, унда тожик чегарачиси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти бўйича департаменти хабар берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 28 апрель куни гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳнинг саккиз нафар аъзоси Тожикистон ва Афғонистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган. 

“Соат 01:30 да трансмиллий контрабандачиларнинг саккиз кишидан иборат қуролли гуруҳи Тожикистон ва Афғонистон давлат чегарасидаги “Хоруғ” чегара отрядининг “Тишор” пости қўриқланадиган ҳудудни кесиб ўтди. Жиноятчилар қўлга олиш чоғида ўт очган. Улардан уч нафари ушланиб, қолганлари қочиб, Афғонистон ҳудудига қайтган, бир аскар ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.

Айтилишича, контрабандачилар гуруҳига Афғонистоннинг уч фуқароси бошчилик қилган. Қўлга олинганларнинг уч нафари ҳам Тожикистон фуқаролари бўлиб чиққан. Отишма жойидан 45 кг героин, Калашников автомати, 74 дона ўқ-дори, тунги кўриш мосламаси ва 10 минг доллар пул топилган.

Эслатиб ўтамиз, 26 апрель куни Афғонистондан икки нафар террорчи Тожикистон ҳудудига бостириб кирган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қоидабузарлар йўқ қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон отишма Тоғли Бадахшон Тожик-афғон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг