Украина 100 та бронетранспортёр сотиб оляпти

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Польшадан мамлакатда ишлаб чиқарилган 100 дона Rosomak бронетранспортёрларини сотиб олади. Бу ҳақда бугун, 1 апрель куни Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий ушбу зирҳли транспортёрлар ишлаб чиқариладиган заводда сўзлаган нутқида маълум қилди.

“Кеча мен Украина Бош вазири Денис Шмигалдан шу ерда ишлаб чиқариладиган 100 дона Rosomak буюртмасини олдим”, деган Моравецкий.

Унинг айтишича, Rosomak’лар учун тўлов Европа маблағлари, шунингдек, Украина қабул қилиб олган Америка маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Моравецкийга кўра, Польша мудофаа саноатининг ривожланиши тезлашмоқда. Яқин келажакда янги буюртмалар, хусусан, Саудия Арабистони ва Словениядан келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Польша йилига 100 та Rosomak ишлаб чиқариши мумкин. Республика Бош вазири бу рақамларни оширишга ҳаракат қилишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Польша Rosomak бронетранспортёр Моравецкий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг