Чирчиқда ўқувчилар мактаб биноси олиб қўйилгани сабаб дарсга боролмаяптими? Расмий изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги мактаб Президент мактабига айлантирилгани, маҳаллий аҳоли фарзандлари бошқа ҳудуддаги мактабга мажбурий тарқатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, Ўрта Чирчиқ тумани “Тараққиёт” маҳалласидаги 20-сонли умумтаълим мактаби туман ҳокимининг қарори асосида тугатилган. Бино туман ихтисослаштирилган мактабига айлантирилган.

Ушбу мактабдан 1 км узоқликда 49-мактаб жойлашган. Ҳозирда ўқувчилар шу мактабга кўчирилган. Видеодан кўриш мумкинки, ота-оналар мактаб ўқувчиларга узоқлигидан шикоят қилишган. Туман ҳокими Ихтиёр Қосимов эса аҳолига ўқувчиларнинг мактабга қатнаши учун автобус ажратилишини маълум қилган.

Бошланғич синф ўқувчилари эса ўқишни аввалги бинода давом эттиради.

“Жорий йил туман инвестиция дастури доирасида “Тараққиёт” маҳалласи учун алоҳида мактаб биноси қурилиши режалаштирилган. Вилоят ҳокимининг топшириғи билан туман ҳокими Ихтиёр Қосимов, вилоят ҳокимининг матбуот котиби Беҳзод Қобулов жойига чиқиб, аҳоли билан учрашди. Ота-оналарга ҳолат бўйича тушунтириш берилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Ўрта Чирчиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг