Мавжуда Мирзаева ҳам “ичкарида”ми? Журналист тўсатдан йўқолиб қолди
Жамият
−
30 Январь 2023
46694Аввалроқ, жорий йилнинг 27 январь куни “Human” ахборот портали директори Хуршид Далиев, сайт бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва сайтнинг бошқа ходимлари ўзини “орган ходимлари” деб таништирган бир гуруҳ шахслар томонидан олиб кетилганани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда журналист ва блогерлар собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева билан ҳам боғлана олмаётгани ва у икки кундан буён алоқага чиқмагани ҳақида хавотирли постлар жойлай бошлади.
QALAMPIR.UZ вазиятга аниқлик каритиш мақсадида ИИВ Матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди. Унинг айтишича, бу ИИБ ходимларининг иши эмас ва шунинг учун ҳолат бўйича унда ҳеч қандай маълумот йўқ.
Тармоқ фаоллари Мирзаева ҳам “Kompromat иши” доирасида ҳибсга олингани, шу боис у айни пайтда ДХХ тергов ҳибсхонасида тергов қилинаётган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Бироқ ДХХнинг ягона Telegram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бу ҳақида ҳеч қандай расмий ахборот берилгани йўқ.
Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, қолаверса, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳам ҳолат бўйича муносабат билдирганича йўқ.