Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси беришни режалаштирмоқда
Жамият
−
23 Январь 2023
10032Аввал хабар берганимиздек, “Толибон” ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мутаққий Ўзбекистондан шартнома асосида электр энергияси экспорт қилишни сўраб, мурожаат билан чиққан эди. Шундан сўнг Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш тикланиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йил 25 январь санасидан бошлаб Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш қайта тикланиши режалаштирилмоқда.
Жорий йилнинг 14 январь санасидан республикада ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик электр станцияларида ёқилғи таъминотида вужудга келган муаммолар, яъни ёқилғи танқислиги ва турли носозликлар пайдо бўлгани сабаб, шунингдек, республика истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган эди. Ушбу форс-мажор ҳолати ҳақида Афғонистон энергетика ташкилоти огоҳлантирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси экспортга йўналтирилмайди.
Ҳукуматлараро келишувга мувофиқ амалга ошириладиган электр энергияси импорт амалиётининг бир қисми Афғонистонга (имзоланган шартномаларга мувофиқ) экспорт қилинади.
Озода Чориева
LiveБарчаси