Мирзиёев рафиқаси билан Венгрияга етиб борди
Жамият
−
03 Октябрь 2022 9462 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси – мамлакат биринчи хоними Зироат Мирзиёева билан бирга бугун, 3 октябрь куни расмий ташриф билан Будапештга келди.
Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи муносабати билан Ўзбекистон ва Венгрия байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакат етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 4 октябрь кунига мўлжалланган. Венгрия Президенти Каталина Новак билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказадилар. Якунда икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи доирасида Венгриянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан ҳам учрашиш кўзда тутилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь