Афғонистон ҳудуди бундан буён Ўзбекистон учун хавф туғдирмайди – Амирхон Муттақи
Жамият
−
26 Июль 2022
13181Афғонистон ҳудуди бундан буён Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари учун хавф туғдирмайди. Афғонистон ташқи ишлар вазири в.б. Амирхон Муттақи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов билан учрашувда бунга кафолат берди.
Учрашувда Афғонистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича Халқаро конференция ўтказиш ташаббуси ўз вақтида ва зарур эканлиги, бўлажак тадбир жаҳон ҳамжамиятига Афғонистондаги вазият бўйича батафсил маълумот олиш имконини беришини таъкидлади.
Шунингдек, Афғонистон мамлакатнинг энг яқин, ишончли шериги экани ва шундай бўлиб қолиши алоҳида таъкидланди.
Ўз навбатида Амирхон Муттақи Афғонистон ҳудуди бундан буён Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари учун хавф туғдирмаслигини билдирди.
Афғонистон делегацияси раҳбари Ўзбекистон томонига Афғонистонга Термиз шаҳридаги кўп функцияли транспорт-логистика хаби, шунингдек, энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами учун самимий миннатдорлик билдирган.
Владимир Норов афғон томонини халқаро ҳамжамиятнинг асосий талабларини тез фурсатларда бажариш, жумладан, кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш, аёллар ва миллий озчиликлар ҳуқуқларига риоя этиш, қизларнинг тўлақонли мактаб таълими билан таъминлаш бўйича самарали чоралар кўришга чақирган.
LiveБарчаси