Президент Фарғонага кетди
Жамият
−
12 Май 2022
6211Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида бугун, 12 май куни Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Қайд этилишича, сафар давомида борилиши режалаштирилган жойлар кўп ва хилма-хил. Жумладан, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев сўнгги бор жорий йилнинг 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилганди.