Ўзбекистонда пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни этиб белгиланди

Спорт

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан Ўзбекистонда пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни этиб белгиланди.

2025/2026 ўқув йилидан спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади.

2025/2026 ўқув йилидан:

  • спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;
  • спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади;
  • ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;
  • оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади.

2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти янгича тартибда ташкил қилинади.

Жумладан:

  • спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади;
  • маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;
  • маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;
  • маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;
  • маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.

Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг