Озодбек Назарбеков жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди
Маданият-санъат
−
03 Июль 2021
16137Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида коронавирусга қарши вакцина билан эмланди.
Халқаро пресс-клубнинг жонли эфирдаги навбатдаги сессиясида иштирок этган Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг айни вақтдаги қон босими 120/80, ҳарорати эса 36,5 даража экани аниқланиб, мутахассислар томонидан унга эмлаш жараёнини амалга оширишга рухсат берилди.
Аммо вазир қайси вакцина билан эмланганига аниқлик киритилмади.
Қайд этилишича, яна 21 кундан кейин Назарбеков вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Ўзбекистонда вазирлар, депутатлар ва таниқли шахслар жамоатчиликни вакцина олишга чорлов акцияларида иштирок этмоқда.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда AstraZeneca (CovieShield), “Спутник V” ҳамда ўзбек-хитой вакциналаридан фойдаланилмоқда.
Шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш жоизки, мамлакатда вакцина олганлардан 11 нафарида коронавирус аниқланган.