Жиззахда 600 кг истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга олинди
3-саҳифа
−
30 Июнь 2021
5640Жиззах вилоятида Labo’да 600 кг истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 май куни, Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган Сангзор йўл-патруль хизмати масканида Ички ишлар бўлими ходимлари Labo машинасини тўхтатишган. Автомашина текширилганда унда ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган 600 килограмм гўшт олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ўтказилган экспертиза текширув натижасига кўра, ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилган ва истеьмолчиларнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда тегишли тартибда йўқ қилинган.
Аввалроқ Бухородан Тошкентга олиб кетилаётган 3 тонна яроқсиз гўшт тўхтатиб қолингани хақида хабар берган эдик.
Сардор Тўланбоев
LiveБарчаси