Туркияда дунёдаги энг кекса аёл топилди
Олам
−
30 Июнь 2021
12576Туркия фуқароси Шекер Арслон шу йилнинг 27 июнида 119 ёшга тўлди, агар бу расман тасдиқланса, у дунёдаги энг кекса аёлга айланади. Бу ҳақда “The U.S. Sun” хабар берган.
Аёлнинг қариндошлари у узоқ умр кўришни 110 йил яшаган онасидан мерос қилиб олганини айтмоқда. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномасига кўра, Арслон 1902 йил 27 июнда туғилган.
Туркия фуқаросининг олти фарзанди ва ўн икки набираси бор. Унинг қизларидан бирига кўра, узоқ умр кўришнинг сири овқатланиш: Арслон фақат табиий маҳсулотлар истеъмол қилади.
“Ҳатто туғилган кунида ҳам столда фақат табиий маҳсулотлар бор эди: асал, пишлоқ, сариёғ ва уйда тайёрланган йогурт”, деган аёлнинг қизи.
Аввалроқ, Ҳиндистон шарқидаги Мизорам штатида дунёдаги энг катта оиланинг бошлиғи — Зиона исмли эркак 76 ёшида вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси