Дунёдаги энг катта оиланинг бошлиғи вафот этди
Олам
−
15 Июнь 2021 9671 1 дақиқа
Дунёдаги энг катта оиланинг бошлиғи — Зиона исмли эркак 76 ёшида Ҳиндистон шарқидаги Мизорам штатида вафот этди. Бу ҳақда CNN хабар қилмоқда.
“Шошилинч гуруҳимиз уни жонлантиришга беҳуда ҳаракат қилди. 45 дақиқа уринганимиз фойда бермади”, деган эркак вафот этган шифохона директори Лалринтлуанга Жахау.
Зиона жорий йилнинг 13 июнь куни вафот этган. Таъкидланишича, Зионанинг (унинг фақат исми бўлган, фамилияси бўлмаган) 38 та аёлдан 89 та фарзанди бўлган. Штат Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Зионанинг ўз хотинларига расман уйланган-уйланмагани аниқ эмас. Фақатгина у 17 ёшида илк бор уйлангани маълум.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь