Коронавирус: санаторий ва болалар оромгоҳларига борувчиларга янги талаб қўйилди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани сабабли фуқароларни дам олиш масканларига қабул қилишда янги талаблар жорий қилинмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, эндиликда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар фуқароларни санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига қабул қилишдан олдин охирги 72 соат давомида топширилган ПЗР таҳлили талаб этилиши тартиби жорий этилади.

Аввалроқ, йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Афғонистон Ислом Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётганлигини инобатга олиб, ўзбек-афғон давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ коронавирус ПЗР

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг