Қозоғистонда маймунчечак бўйича чора-тадбирлар режаси тайёрланди

Олам

image

Қозоғистонда Соғлиқни сақлаш вазирлиги М-pох вирусининг янги штамми аниқланган тақдирда унга қарши чора-тадбирлар режасини тайёрлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ержан Нурлибoев маълум қилди.

“Бугунги кунда эпидемиологик вазият барқарор, инфекция юқтириш ҳолатлари қайд этилмаган. Хавфларни баҳолаш, жумладан, қўшни давлатлардаги эпидемиологик вазият мониторинги мунтазам равишда амалга оширилади. Африка мамлакатлари, шунингдек, ушбу инфекция ҳолатлари қайд этилган бошқа мамлакатлардан келаётган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда”, дейди Нурлибоев.

Унинг таъкидлашича, ушбу касалликнинг юқумлилиги паст, шунинг учун Қозоғистонда касалликнинг авж олиш хавфи минимал. Шу билан бирга, Қозоғистонда инфекция пайдо бўлишининг олдини олиш бўйича барча профилактика чоралари кўрилмоқда, беморлар кириб келган ва аниқланган ҳолатларда “турли хил воқеалар ценарийлари учун тиббий хизматларнинг ҳаракатлар алгоритмлари ишлаб чиқилган”.

“Дори воситаларининг зарур ҳажмини яратиш чоралари кўрилди. Тиббиёт ходимларини диагностика ва даволаш усулларига ўқитишнинг такрорий цикллари жойларда амалга оширилади. Бугундан бошлаб давлат бош санитария врачининг қарори ва фавқулодда вазиятлар бўйича миллий чора-тадбирлар режаси тайёрланди”, деди Нурлибоев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон чегарасида маймунчечак сабабли назорат чоралари кучайтирилгани хабар қилинган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ССВ М-pох

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made