Коронавирус: санаторий ва болалар оромгоҳларига борувчиларга янги талаб қўйилди
Жамият
−
23 Июнь 2021 10627 1 дақиқа
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани сабабли фуқароларни дам олиш масканларига қабул қилишда янги талаблар жорий қилинмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, эндиликда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар фуқароларни санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига қабул қилишдан олдин охирги 72 соат давомида топширилган ПЗР таҳлили талаб этилиши тартиби жорий этилади.
Аввалроқ, йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгилангани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Афғонистон Ислом Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётганлигини инобатга олиб, ўзбек-афғон давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь