“Спутник V” вакцинасини Тошкентда ишлаб чиқариш масаласи кўриб чиқилмоқда
Жамият
−
22 Июнь 2021
2605Россия ва Ўзбекистон томонлари "Спутник V" коронавирусга қарши вакцинасини Тошкентда ҳам ишлаб чиқариш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 22 июнь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг навбатдаги 2-йиғилиши арафасида маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, Россия ўз вакцинасини Ўзбекистондаги "Jurabek Laboratories" корхонаси ишлаб чиқариши мумкин.
Йиғилишда, шунингдек, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон томони билан коронавирус инфекциясининг тарқалиши, диагностикаси ва даволашнинг олдини олиш бўйича ўзаро алоқаларни яхши йўлга қўйгани эслаб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 апрелда Россия ва Ўзбекистоннинг санитария-эпидемиологик маркази ўртасида республикага "Спутник V" вакцинасининг 500 минг икки дозасини олиб келиш тўғрисида битим имзоланган эди.
Юлдуз Абдурашидова
LiveБарчаси