Самарқандда ёнма-ён уйларда ёнғин содир бўлди
3-саҳифа
−
22 Июнь 2021
6340Бугун, 22 июнь куни соат 00:52 да Самарқанд шаҳридаги “Боғибаланд” МФЙ “Хўжа Исоқи Валий” кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
ФВБга ёнғин ҳақида хабар келиб тушгач, воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та сув ташиш автомашинаси жалб этилган. Ҳодиса оқибатида уйнинг 248 кв.м. майдонида том ва шифт қисми ҳамда қўшни уйнинг 30 кв.м. майдонида том қисми ёнган.
Ёнғин соат 01:55 да ўраб олиниб, соат 02:53 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан уйларнинг тахминан 300 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси