Абдулла Арипов Россияга боради
Жамият
−
21 Июнь 2021
6475Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига ташриф буюради. Бу ҳақда Ҳукумат раҳбарининг Матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастуридан Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг навбатдаги 2-йиғилишини ўтказиш ўрин олган.
Ҳукумат раҳбарлари учрашувининг асосий мавзуларидан бири олий даражадаги Ўзбекистон-Россия музокараларига тайёргарликларни муҳокама қилиш бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи 2020 йилда амалга оширилиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли, ташриф қолдирилганди.
LiveБарчаси