Абдулла Арипов Россияга боради
Local
−
21 June 2021 8620 1 minute
Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига ташриф буюради. Бу ҳақда Ҳукумат раҳбарининг Матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастуридан Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг навбатдаги 2-йиғилишини ўтказиш ўрин олган.
Ҳукумат раҳбарлари учрашувининг асосий мавзуларидан бири олий даражадаги Ўзбекистон-Россия музокараларига тайёргарликларни муҳокама қилиш бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи 2020 йилда амалга оширилиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли, ташриф қолдирилганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September