Тошкентда ернинг энг паст нархи кўтарилади
Жамият
−
22 Январь 2021
9073Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда "Норма" хабар берди.
Лойиҳа шаҳарнинг иқтисодий зоналари ва туманлари кесимида аниқланадиган Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархининг ўзгаришини назарда тутади.
Лойиҳага асосан, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархини 1 иш куни ичида “Yerelektron” ААТга киритади.
Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва туман ҳокимликлари:
• аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхатини шакллантиришлари;
• ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган энг паст нархи асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилашлари керак.
Таклиф этилаётган ўзгартиришлар:
Эслатиб ўтамиз, энг паст нарх қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
• ер солиғининг йиллик суммаси;
• ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш бўйича ишлар қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари;
• ер участкасининг жойлашган жойи;
• муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун нуқталарнинг мавжудлиги.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун доимий фойдаланишга тақдим этиш электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.