Тошкентда 3 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда икки киши жароҳатланди
Жамият
−
08:49
3554Бугун, 27 январь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Ford Mustang, Tracker-2 ва Onix тўқнашиб, даҳшатли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ тахминан соат 01:20 да Миробод туманининг Шаҳрисабз кўчасида содир бўлган.
2001 йилда туғилган И.А. бошқарувидаги Ford Mustang русумли транспорт воситаси, 2003 йилда туғилган Х.Т. бошқарувидаги Тracker-2 русумли транспорт воситаси, 2005 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги Оnix русумли автомашиналари ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲда Tracker-2 автомашинаси йўловчиси, 2008 туғилган М.Э. ҳамда ҳайдовчиси тан жароҳати олганлиги сабабли шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси