Наманганда 8 яшар боланинг мурдаси топилди. У қотиллик қурбони бўлган
3-саҳифа
−
16 Ноябрь 2020
50367Наманган вилояти Норин туманида 8 яшар боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси QALAMPIR.UZ’га маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 15 ноябрь куни соат 20:30 атрофида Норин тумани, Норинкапа маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қамбарали ота набираси Бахтиёр” фермер хўжалигининг дала шийпони ўтин хонасидан 2012 йилда туғилган вояга етмаган И.У.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Шу куннинг ўзида вилоят прокуратураси томонидан номаълум шахсга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в, з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, фош этиш чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси