Наманганда 8 яшар боланинг мурдаси топилди. У қотиллик қурбони бўлган

Crime

image

Наманган вилояти Норин туманида 8 яшар боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси QALAMPIR.UZ’га маълумот берди.  

Қайд этилишича, кеча, 15 ноябрь куни соат 20:30 атрофида Норин тумани, Норинкапа маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қамбарали ота набираси Бахтиёр” фермер хўжалигининг дала шийпони ўтин хонасидан 2012 йилда туғилган вояга етмаган И.У.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Шу куннинг ўзида вилоят прокуратураси томонидан номаълум шахсга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в, з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, фош этиш чоралари кўрилмоқда.


Rate Count

2889

Rating

3

Rate this article

Share with your friends