Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди

Олам

image

Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққанини эълон қилди.

"Мен ҳокимиятга интилмайман. Қирғизистон тарихида қону тўккан ва ўз фуқароларига ўқ узган Президент сифатида қолишни итамайман. Шу сабабдан истеъфога чиқишга қарор қилдим. Ҳеч қандай ҳокимият мамлакатимиз яхлитлиги ва жамиятдаги тотувликдан муҳим эмас", деган Жээнбеков халққа йўллаган мурожаатида. 

Президент Қирғизистоннинг янги Бош вазири Садир Жапаров ва бошқа сиёсатчилардан мамлакатга тинч ҳаётни қайтаришни сўраган.

Аввалроқ, Жээнбеков мамлакатда парламент сайловлари ўтказилгач, янги президентлик сайлови муддатини эълон қилиб истеъфога чиқиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Қирғизистон Конституциясига кўра, Президент истеъфога чиққан тақдирда унинг вазифасини бажариш Жўқорғу Кенеш спикерига топширилади. Ҳозирда Канатбек Исаев Қирғизистон парламенти спикери ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистондаги вазият

Баҳолаганлар

867

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг