Ўзбекистонда 100 та уйга нечта автомобиль тўғри келиши айтилди

Жамият

Ўзбекистонда 2019 йилда ўртача ҳар 100 та уй хўжалигига 47 та енгил автомобил тўғри келган. Давлат статистика қўмитаси Уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан шундай маълумот берди.

Қайд этилишича, 2019 йилда уй хўжаликлари харажатлари таркиби қуйидагича бўлган:

•    ноозиқ-овқат маҳсулотларига харажатлар – 33,1 фоиз;

•    Хизматларга харажатлар – 21 фоиз;

•    Озиқ-овқат маҳсулотларига харажатлар – 45,9 фоиз.

100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 160 та, компьютерлар сони эса 55 тани ташкил этади.

Шунингдек, кузатувлар натижасига кўра, 100 та уй хўжалигидаги аҳолига 282 та телефон аппарати тўғри келган.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика автомобиль

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг