Коронавирус: бугун беморлар деярли 200 нафарга кўпайди
Жамият
−
15 Июнь 2020
11799Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистонда 183 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шундан 144 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар, 29 нафари аҳоли орасида (шундан 25 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида), қолган 10 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Аввал хабар қилганимиздек, бугун 76 нафар фуқаро соғайди. Шундан 33 нафари Навоий вилоятидаги, 24 нафари Тошкент шаҳридаги, 17 нафари Самарқанд вилоятидаги, 2 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5263 нафар бемордан 4019 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1225 нафар бемордан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 27 379 нафар, стационар карантинда эса 20 963 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь