Тошкентдан авиа ва темир йўл қатновлари тикланмоқда
Жамият
−
15 Май 2020
11600Жорий йилнинг 18 майидан бошлаб пойтахт Тошкентдан вилоятларга темир йўл ва авиақатновлар тикланади. Бу ҳақда Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 14 майдаги қарорида айтилган.
Унга кўра, 2020 йил 18 май кунидан бошлаб қуйидагиларга РУХСАТ БЕРИЛАДИ:
Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни (бориш ва қайтиш) тиклаш;
Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатновини (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйиш.
Шу билан бирга авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.
Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди.
Мазкур Вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь