Ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарлар уйларига қандай қайтади?

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус сабабли карантин ҳолати жорий этилди. Шу сабабли аксарият вилоят ва шаҳарлар кириш-чиқиш учун ёпилди. Шу ўринда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, аскарлар ўз уйларига қандай боради, деган ҳақли савол туғилади.

Ушбу масалага Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов ойдинлик киритди.

“Кеча, 27 март куни республикамизнинг барча йўналишлари бўйлаб махсус поезд рейслари ташкил этилди. Муддатли ҳарбий хизматчилар кеча тунда Самарқанд-Тошкент-Андижон, Бухоро-Нукус, Нукус-Тошкент йўналишларида ўз уйларига кузатилди”, деди у.

Таъкидланишича, аскарларни кузатиш,  поезд орқали уларни ташишни ташкил этиш жараёнида коронавирус инфексиясидан максимал даражада ҳимоялаш ва унинг тарқалишини олдини олиш мақсадида санитар-гигеник талабларига қатъий амал қилинган.

Марказий ҳарбий округ Матбуот хизматининг маълум қилишича, аслида аскарларни уйларига кузатиш тадбирлари 20 мартдан 10 апрель кунига қадар ўтказилиши кўзда тутилган. Бироқ хавфли инфекция сабаб, фақат бир кун 27 март куни Республиканинг барча йўналишлари бўйлаб, махсус рейслар йўлга қўйилган. 

Маълумот ўрнида, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Гулистон, Бухоро, Қарши шаҳарлари ва Хоразм вилояти коронавирус сабаб кириш ва чиқиш учун ёпилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 104 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Шу вақтгача 2 киши вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарбий хизмат коронавирус

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made