Шотландиядаги масжид яқинида эркак болта билан одамларга ҳужум қилди (видео)

Олам

image

Шотландиянинг Эдинбург шаҳридаги масжид яқинида пичоқ ва болта билан қилинган ҳужумда беш киши жароҳат олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 19 июнь куни кечқурун содир бўлган. Маҳаллий вақт билан соат 20:50 атрофида полицияга шаҳарнинг ғарбий қисмидаги масжид яқинида икки киши ҳужумга учрагани ҳақида хабар келиб тушган.

Кейинроқ 36 ёшли эркак яна уч нафар шахсга ҳам ҳужум қилган. У кўчмас мулк агентлиги яқинидаги одамларга ташланган, шунингдек, ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги бир нечта автомобилларга зарар етказган, дўконни вайрон қилган ҳамда биринчи ҳодиса жойидан бир неча километр узоқликдаги пиццерия эшигини синдирган.

Полиция маълумотига кўра, жабрланганларнинг ёши 22 ёшдан 39 ёшгача бўлиб, уларнинг ҳаётига хавф йўқ. Ҳодиса юзасидан тергов ишларига терроризмга қарши кураш бўлинмаси ҳам жалб этилган.

BBC маълумотларига кўра, ҳужум диний нафрат замирида содир этилган бўлиши мумкин. Шотландия Биринчи вазири Жон Суинни мамлакатда зўравонлик, ирқчилик ва муросасизликка ўрин йўқлигини таъкидлаган.

Қўлга олиш вақтида гумонланувчи “мамлакатни ҳимоя қилаётгани”ни бақириб айтгани хабар қилинмоқда. Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Диего округидаги масжидга ҳужум уюштирилганди ва оқибатда уч нафар эркак ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид Шотландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг